Кальдерон: Погбанинг "Реал"га трансфери жуда ҳам ҳавфли ва таваккал иш

"Реал" клубининг собиқ президенти Рамон Кальдерон "Манчестер Юнайтед" ярим ҳимоячиси Поль Погбанинг трансфери борасида гапириб ўтди.

"Ўйлайманки, Погбанинг трансфери жуда ҳам ҳавфли ва таваккал иш бўлиб кўринмоқда. У бир неча маротаба ўзининг тутиши билан "Реал Мадрид" клубига зарар етказиб қўйиши мумкинлигини кўрсатди.

Поль ҳар доим юлдуз бўлишни истайди. У мураббийлар, жамоадаги шериклари билан урушади. Менинг фикримча, бу таваккал трансфер.

Ҳа агар ўйинчи ўзига мос келадиган мураббий топса, ишга бўлган муносабатини ўзгартириши мумкин. Бу тарафдан эса Зидан Погба учун энг мос келадиган номзод сифатида кўринмоқда", - дейди Кальдерон.

Эслатиб ўтамиз, Погбани сотиб олишнинг асосий тарафдори сифатида "Реал" бош мураббийи Зинедин Зидан саналади. Ушбу ёзда "Реал" таркибини 6 нафар янги футболчи билан бойитиб олди: Родриго Гоэс, Эдер Милитао, Лука Йович, Эден Азар, Ферлан Менди ва Такефуса Кубо.

Зинедин Зидан Поль Погба Реал Мадрид Трансферлар
Место для Вашей рекламы

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича

"Атлетико" Витолони сотмайди
10:36
"Тоттенхэм" клуби "Барселона" футболчисига қизиқиш билдирмоқда
13:41
"Атлетико" Гризманнга ўринбосар топиб қўйди
10:17