ЎФА раҳбарияти Қирғизистон футбол федерацияси мутасаддилари билан учрашди
Бугун Ўзбекистон футбол ассоциациясида Равшан Эрматов Қирғизистон футбол федерацияси мутасаддилари билан учрашув ўтказди. 

Учрашув бошида Қирғизистон футбол федерацияси вице-президенти Канатбек Маматов ва Қирғизистон Премьер лигаси президенти Нурбек Атаканов Равшан Эрматовни янги лавозим билан табриклаб, унга ўзбек футболи ривожи йўлидаги ишларида омад тилади.

Шундан сўнг томонлар ўзаро дўстона алоқаларни мустаҳкамлаш, турли ёшдаги терма жамоалар ва клублар ўртасида халқаро ўртоқлик ўйинлари ташкил этиш, аёллар футболи ва футзал йўналишларида ҳамкорлик қилиш масалаларини муҳокама қилишди. 

Жумладан, Қирғизистон футбол федерацияси аёллар жамоалари ўртасида ўтказиб келинаётган “Умид кубоги” мусобақасида Ўзбекистон жамоалари мунтазам равишда қатнашиб келаётганини таъкидлаб, бу анъана бу йил ҳам сақланиб қолишига умид билдириб ўтди.

Шунингдек, кун тартибидан ўрин олган масалалар қаторида Марказий Осиё футбол ассоциацияси доирасидаги ҳамкорлик, турли йўналишлар бўйича тажриба алмашиш масалалари ҳам кўриб чиқилди.

Учрашув якунида Ўзбекистон ва Қирғизистон футболидаги яқин алоқаларни янги босқичга олиб чиқиш бўйича келишиб олинди.
Ўқилган: 1928
Равшан Эрматов ЎФА фаолиятига доир

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича

Ўзбекистон терма жамоасида юқори натижаларга эришган футболчилар ЎФАда иш бошлашмоқда
13:12
Ўзбекистон U-16 терма жамоаси Тошкентда йиғин ўтказади
15:41
ЎФАда Ўзбекистон олимпия терма жамоасининг тайёргарлиги бўйича йиғилиш ўтказилди
05:21