Турнирнинг "С" гуруҳида 1-тур баҳслари бўлиб ўтди. Куракао терма жамоаси 0:1 ҳисобида Сальвадорга ютқазиб қўйди. Учрашувдаги ягона голни 45+2-дақиқада Нелсон Бонилла киритди.
Гуруҳнинг иккинчи учрашувида турнирга мезбонлик қилаётган Ямайка терма жамоаси эса Гондурос билан тўқаш келди. Ўйин 3:2 ҳисобида Ямайканинг ғалабаси билан якунланди.
КОНКАКАФ Олтин кубоги
"С" гуруҳи. 1-тур
Куракао - Сальвадор - 0:1
Гол: Бонилла (45+2)
Ямайка - Гондурос - 3:2
Голлар: Оргил (15, 41), Лове (56) - Лозано (54), Кастилло (90+2)