Янги қирол ёки “Олтин тўп” ҳақида

Август ойи яқинлашиши билан футбол мухлисларида ажиб бир кайфият уйғонади. Сабаби, Европада миллий чемпионатларга старт берилади ва катта футбол байрами бошланади. Аксинча, баҳор фасли «кучли бешлик», ЕЧЛ, ЕЛдаги мавсумнинг якуний палласини англатади. 2018 йили деярли барча чемпионатларда чемпион номи аниқ бўлиб улгургач, ҳамма жаҳон чемпионатини кута бошлаганди. Бу йил эса АПЛ бунга йўл қўймади ва сўнгги тургача интрига сақланиб қолди. Кейин эса гарчи АПЛда мавсум тугаган бўлсада, ЕЧЛ ва ЕЛ финаллари Англия жамоалари иштирокида ўтди. Мундиалдек йирик мусобақани эса бежиз эсламадим, зеро бу йилнинг ёзида терма жамоалар ўртасида Африка Миллатлар кубоги ва Копа Америка мусобақалари ўтказилади.

Авваллари ЕЧЛ ва ўз миллий чемпионатида ғолиб чиққан жамоанинг бирор аъзоси шу мусобақаларда ёрқин ўйин намойиш этган бўлса, айнан ўша футболчи «Олтин тўп» эгаси бўларди. Лекин бундай ёзилмаган қонун ўтган йилдан бошлаб бузилди. Сабаби, ўтган йили кўпчилик жаҳон чемпионатини ҳам кутаётганди. Лекин сўнгги 10 йилликдаги «Месси-Роналду эраси» ўтган мавсум айнан ЖЧ туфайли якунига етди, десак адашмаймиз. Негаки, ЖЧ-2018да чемпионликка эришмасада, мундиалнинг энг яхши футболчиси совринига эга чиққан хорватиялик Лука Модрич кейинчалик France Football талқинига кўра мавсумнинг энг яхшиси бўлди. Ўша онда жуда кўпчилик энди Месси ва Роналду бу соврин олдига яқин ҳам келолмаслигини айтганди. Лекин Роналду кетгач, Мессига Ла Лигада деярли ҳеч ким рақобат қилмай қўйди. Аммо «Барселона»нинг ҳам, «Ювентус»нинг ҳам шу иккала даҳога қайсидир маънода боғланиб қолгани ўша кўпчилик айтган тахминни йўққа чиқарди. Ҳозир эса Мессининг бу совринни яна ўзиники қилишга Роналдуга қараганда имконияти кўплигини таъкидлашяпти. Чунки олдинда Копа Америка турибди ва агар Аргентина термаси ушбу мусобақада ғолибликка эришса-ю, Месси ютуққа муносиб улуш қўшса, биз юқорида айтган эра тугамаган бўлади.

Юқорида бизни олдинда нафақат Копа Америка, балки Африка Миллатлар кубоги ҳам кутиб турганини айтгандим. Деярли бир вақтда ўтказиладиган ушбу мусобақаларда чемпионлик қайси жамоага насиб қилиши интригани кучайтириши турган гап. «Қора қитъа»даги турнирга Миср мезбонлик қилади. Ҳа, ўша «Ливерпуль» футболчиси Муҳаммад Салоҳнинг юрти. Демакки, АМК ҳам ўзига хос аҳамиятга эга. Чунки «қизиллар» билан ЕЧЛни ютган Салоҳ бу чемпионатда ҳам ғолибликни қўлга киритса, «Олтин тўп» унга насиб қилиши эҳтимоли йўқ эмас.

Тасаввур қиляпман, Америка кубогида Аргентина финалга қадар бориб, Месси қаҳрамонга айланса-ю, Африка кубогида мисрликлар ҳал қилувчи ўйингача етиб бориб, у ерда Салоҳ қаҳрамон бўлса, «Олтин тўп» «шорт-лист»ида шу икки футболчи аниқ бўлади. Учинчи номзод эса катта эҳтимол билан Европадан бўлади. Яъни, илк маротаба ўтказилган Миллатлар лигаси финалида Голландияни мағлубиятга учратган Португалия термаси сафида ёрқин ўйинлар кўрсатган Криштиану Роналдуни ҳам сафдан чиқариш ярамайди.

Аммо шахсан ўзим Роналду ва Мессининг «Олтин тўп» учун яна кураш олиб боришларини хоҳламаяпман. Ушбу футболчиларнинг персонал мухлисларидан мени тўғри тушунишларини сўрайман. Криштиану ёки Мессига нисбатан адоватим йўқ. Шунчаки, бу икки футболчининг футболдан тенг миқдордаги совринлар билан кетишларини истайман, холос. Йиллар ўтиб, бу икки даҳони эслаганимизда, «Улар тенг кучга эга эдилар» дейишимизни хоҳлайман. Чунки қайси биринидир устун қўйиш иккинчисига нисбатан ҳурматсизлик бўлади.

 

Давоми бор. Ушбу мақолани тўлиқ ҳолда www.interfutbol.uz  сайтида ўқийсиз...

Место для Вашей рекламы

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича

FUTBOL ва UzReport TV телеканалларининг бугунги дастурлари тўплами
10:34
Сардор Азмун: «Ёрдам бериш – реал бурчим!»
17:07
Шота Арвеладзе: Йигитлар кўрсатмаларимни яхши бажаришди
13:26