Катта кутиш ёхуд яна миллий терма жамоамиз ҳақида… ("ИнтерФутбол" блоги)

Миллий терма жамоамиз учун ёзги мавсум якунланди. Энди кузни кутамиз. Эктор Купер куздаги расмий учрашувларда шогирдлари КАТТА ўйинлар кўрсатишини бот-бот таъкидламоқда. Унга ҳам ишонч билдирамиз. Ундан аввалги мураббийлар ҳам мухлисларни шундай илҳомлантиришган. Аргентиналик мутахассис ҳам уларнинг сўзларини сал бошқачароқ оҳангда такрорламоқда. Умид қиламизки, келгуси кузларда у чинакам ҳосилни кўтаради.

Ҳозирча унинг ишларига аниқ баҳо қўйиш мушкул. Купер қайси баҳога арзийди? Ёзги ўйинларда у икки бор ютиб, бир марта ютқазди.

Умуман олганда, қониқарли натижа. Ҳолбуки, мураббий бу ўйинларда натижага алоҳида эътибор қаратмади. Шундай бўлсада, бош жамоамиз уй учрашувларида ғалаба қозонди ва мухлислар Эктор Купердан миннатдор бўлишди. Ғалаба, барибир ёқимли. Ғалаба қуёши бир зум кўзларни қамаштиради ва келажакка боқолмай қолади завқдан яшнаган нигоҳлар. Шу маънода ёз, ҳатто куз ҳам футболимиз учун ёқимли ўтиши муқаррар. Чунки миллий терма жамоамиз жаҳон чемпионати 3-саралаш босқичини анъанавий тарзда муваффақиятли ўтказади. Тўғри, ЖЧ-2018 3-саралаш босқичида Миржалол Қосимов мураббийлигидаги футболчиларимиз КХДР сафарида мағлубиятга учрашган ва натижада бош жамоамизни Самвел Бабаян қабул қилиб олганди. Таъкидлаш жоизки, у дастлаб терма жамоамизни қийин вазиятдан олиб чиқди. Аммо якунда вазифани уддаламади.

Унинг режаларини издан чиқариб юборган ўйинни эслайсизми? Эслаш аламли. Бироқ бугун ўша ўйинни эслашимиз шарт. Бетараф майдонда ўтказилган ўйинда терма жамоамиз суриялик футболчилардан енгилганди. Мавсум бошланмаган ва қишки тайёргарлик маромига етмаганди ўшанда.

Тошкентдаги дастлабки учрашувда, кузнинг бошланишида эса Сурия термаси мағлубиятга учратилганди. Ўтган сешанба оқшомида мухлислар қувончига шерик бўла туриб, яна келажак ҳақида ўйладик.

Қуйида ўйлаганларимиз билан танишасиз:

1. Эктор Купер қўл остида кучли рақибни енгишга қодир тобланган терма жамоани кўрмадик. Тажрибасиз Фабио Каннаварога қолиб кетган Хитой ва кучсизланган Сурия, кучсиз КХДР термалари устидан ғалаба қозонилди. Авваллари ҳам шундай бўлган ва ҳамон ўша таниш сценарий. Терма жамоамиз ҳамиша фақат якуний саралаш босқичида оқсайди. Унгача ҳаммаси кўнгилдагидек кечади. Демоқчимизки, Купернинг ҳақиқий кучи якуний саралаш босқичида кўринади. Айни чоғда эса терма жамоамиз олдинги каби ишини бажармоқда. Элдор Шомуродовдаги шахсий ўсишни ҳисобга олмасак, терма жамоамиз ўйинида айтарли фавқулоддалик кўзга ташланмади.

2. Юқоридаги мулоҳазалардан қатъий назар, терма жамоамизнинг асосий ютуғи - Эктор Купер қўл остида шуғулланаётганидир. Майли, ҳозирча ўсиш кузатилмасин, тараққиёт сезилмасин. Негаки, аргентиналик мутахассисни англаш жараёни мураккаб кечиши аввалдан маълум эди. Унинг фалсафасига кўникиш муддати ўйлаганимиздан ҳам чўзилиб кетди. Лекин вазият ўзгараётгани аниқ. Ҳамма гап шу ўзгаришлар якуний саралаш босқичига қадар маромига етишида. Мана шу муаммо ҳар доим бош жамоамизни қийнаган. Эктор Купернинг муҳим вазифаси - шу муаммога оқилона ечим топиш. Кечаги ғалабалар бизга юпанч бўлолмайди.

Давоми бор. Ушбу мақолани тўлиқ ҳолда www.interfutbol.uz  сайтида ўқийсиз...

Блоглар Ўзбекистон миллий терма жамоаси
Место для Вашей рекламы

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича

Дмитрий Михайлович блогида. Олтинчи турнинг биринчи ўйин куни
09:11
Мбаппе ва Роналду ўртасида 134 миллионлик “жарлик” бор экан-а... ("ИнтерФутбол" блоги)
07:41
Шошилинч гол ёки энг тезкор голлар ҳақида... ("ИнтерФутбол" блоги)
06:11