"Барселона" ва "Атлетико" клублари "Челси" етакчиси учун курашади

"Челси" вингери Виллиан фаолиятини Испанияда давом эттириши мумкин.

Sky Sports нашри тарқатган хабарга кўра, "Барселона" ҳамда Мадриднинг "Атлетико" жамоалари Виллиан учун курашмоқда. Испания футболининг грандлари "Челси"нинг 22-рақамли ижрочиси трансферига 35 миллион евро таклиф қилган.

Ўз навбатида "аристократлар" Виллианни жамоада сақлаб қолмоқчи.

Маълумот учун, "Барселона" ўтган йилда Виллиан трансферига 55 миллион евро таклиф қилган. Бироқ инглиз клуби ушбу таклифни қабул қилмаган эди.

Виллиан жорий мавсумда "Челси" сафида 32та учрашувда 3 маротаба гол урган ҳамда 7та голли узатмани амалга оширган эди.

Атлетико М Барселона Трансферлар Челси
Место для Вашей рекламы

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича

Бир неча топ клублар Коутиньога қизиқиш билдиришмоқда
13:08
"Барселона" ва "Ювентус" клублари ўзаро футболчи алмашишни муҳокама қилмоқда
10:04
Суботич Бундеслига дебютанти билан шартнома имзолади
10:44