"Бенфика" Ироқ терма жамоаси ўйинчисини сотиб олишга яқин турибди

Португалиянинг "Санта-Клара" клуби сардори Усама Рашид "Бенфика" сафига қўшилишга яқин турибди. Бу ҳақида A Bola нашри маълумот бермоқда. "Бургутлар" футболчининг шартномасида қайд этилган товон пулини (1,2 млн евро) тўламоқчи ва у учун уч йиллик шартнома тайёрлаб қўйган.

27 ёшли Рашид ўз вақтида "Фейенорд" академиясида таҳсил олган ва "Ден Бош", "Фаренсе" ва Пловдиванинг "Локомотив" клубларида ўйнаган. Жорий мавсум ироқлик футболчи "Санта-Клара" сафида 27 та ўйинда иштирок этиб, уларда 7 та гол ва 7 та голли узатмани амалга оширган.

Ироқ терма жамоаси сафида 20 та ўйинда майдонга тушган Рашид билан "Валенсия" клуби қизиқаётган эди.

Бенфика Ироқ термаси Трансферлар
Место для Вашей рекламы

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича

Филипе Луис “Фламенго” клубига ўтди
17:38
Инфантино ФИФА президентлигига қайта сайланди
18:03
IFFHS талқинига кўра 2019 йилнинг энг яхши плеймейкери аниқланди
13:24