"Пахтакор" ва ёшлар иттифоқи Тошкент шаҳар Кенгаши ўртасида меморандум имзоланди

20 март куни "Пахтакор" футбол клуби ҳамда Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Тошкент шаҳар Кенгаши ўртасида меморандумга имзо чекилди.

"Пахтакор" футбол клуби охирги пайтларда мухлисларни стадионга жалб этиш ва оммавий футболни ривожлантириш устида фаол ишлашга интилиб келмоқда. Ўз навбатида Ўзбекистон ёшлар иттифоқи барча соҳаларда ёшларга имконият яратиш ва кўмак беришда ўз фаоллигини кўрсатмоқда. Ташкилот спорт, хусусан, футболнинг оммавийлигини ошириш мақсадида турли мусобақалар, учрашув ва тадбирлар ташкил этиб келади.

Ёшларни спортга йўналтириш, уларнинг қизиқишини оширишда бу ташкилотнинг тутган ўрни аҳамиятли. Шу сабабли бундан буён "Пахтакор" футбол клуби ва Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Тошкент шаҳар Кенгаши ўртасида ҳамкорлик алоқалари расман йўлга қўйиладиган бўлди. Умид қиламизки, ушбу ҳамкорлик ҳар икки томон учун ҳам самарали бўлади.

Пахтакор
Место для Вашей рекламы

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича

КХДР устидан қозонилган ғалабада мухлисларнинг ҳам ҳиссаси катта
11:27
Олий лигани Суперлигага айлантирган ЎзПФЛнинг фаолияти ҳақида икки оғиз
03:42
“Чарм тўп” мусобақасининг туман ва шаҳар босқичлари бўлиб ўтмоқда
20:48