Муҳсин Муҳаммадиев: Бундай вазиятлар бўлиб туради. Бу – футбол

“Бухоро” – “Пахтакор” учрашувидан сўнг мезбонлар устози Муҳсин Муҳаммадиев қуйидагича фикр билдириб ўтди:

- Нима дейишга ҳам ҳайронман, бугун ўйинни тўлалигича рақибга бой бердик. Ўйинга тайёр эмас эканимиз кўриниб қолди. “Пахтакор” – ўзбек футболи етакчиси.  Улар ёш футболчиларини ижарага беришади, лекин ўша футболчилар “Пахтакор”га қарши ўйнамаслиги сўралади. Бу ҳолатни тушуна олмаяпман. Нима ҳам дердим, бу – футбол.  Ушбу ҳолатни ҳали енгиб ўтамиз.

“Пахтакор” билан эса иккинчи даврада ҳам ўйин ўтказамиз. Бугунги баҳсга кам вақт қолгани сабаб жамоани мазкур ўйинга тўлиқ ўзим тайёрламадим. Бундай вазиятлар бўлиб туради. Бу – футбол. Вазиятни ўнглашга ва хатоларни тузатишга ҳаракат қиламиз, - деди мутахассис.

Бухоро Муҳсин Муҳаммадиев Ўзбекистон. Суперлига
Место для Вашей рекламы

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича

Рибери Голландиядан таклиф олди
17:22
Луис Энрике Испания терма жамоаси бош мураббийлигини тарк этмоқда. Жамоани унинг ёрдамчиси бошқаради
20:19
"Галатасарой" клуби Колумбия терма жамоаси ҳужумчисини сотиб олмоқчи
10:36