Андрей Канчельскис: Сен урмасанг, сенга уришади

АГМК – “Навбаҳор” учрашувидан сўнг меҳмонлар устози Андрей Канчельскис қуйидагича фикр билдирди:  

- Нима ҳам дея оламан, якунда қайд этилган натижа бизга ҳам, АГМК жамоасига ҳам у қадар катта фойда олиб келмади. Кўп сонли вазиятлар юзага келтириб, хатто бирга-бир чиқиб борадиган вазиятлардан ҳам фойдалана олмаганимиз жуда ачинарли бўлди.

Сен урмасанг, сенга уришади. Натижа ўйинга мос бўлди. Лекин дуранг ҳеч бир жамоага катта фойда келтирмайди. Яратиладиган қулай имкониятлардан унумли фойдаланиш зарур эди. Аслида бугун ёмон ўйнамадик. Фақат вазиятлардан фойдаланиш борасида анча оқсаяпмиз, - деди мутахассис.

Ўқилган: 1600
Андрей Канчельскис Навбаҳор Ўзбекистон. Суперлига

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича

Вадим Абрамов: Ўзимизга муаммолар пайдо қилдик
04:01
А Про-лига 19-тур учрашувларида ишлайдиган расмий шахслар рўйхати
17:59
"Бунёдкор" икки нафар футболчи трансферини эълон қилди. Улардан бири Санжар Турсунов
10:43