"АГМК" сўнгги дақиқалардаги гол эвазига мағлубиятдан қутулиб қолди

Ўзбекистон чемпионатининг 11-туридан ўрин олган "АГМК" – "Навбаҳор" учрашуви ўз якунига етди. Олмалиқдаги ОКМК стадионида бўлиб ўтган ўйинда дуранг натижа қайд этилди.

Учрашув дебютидаёқ мезбонлар дарвозаси томон пенальти белгиланди, уни Александр Касьян аниқ бажариб, наманганликларни олдинга олиб чиқди. Шундан кейин майдон эгалари фаолликни оширишди ва рақиб дарвозаси олдида бир қатор хавфли вазиятларни юзага келтиришди.

30-дақиқада ўтиб бораётган бир вақтда Остон Ўрунов ўз жарима майдони ичида Акмал Шораҳмедовни қўполлик билан тўхтатди, бироқ пенальтидан Мурод Тошматов фойдалана олмади. Унинг зарбасини Ўткир Юсупов қайтариб қолди.

Танаффусга қадар олмалиқликларда яна бир нечта имкониятлар бўлди, уларнинг бирида Юсупов жамоасини муқаррар голдан сақлаб қолди.

Иккинчи бўлимда ҳам "кончилар" ҳужумлар билан ўтказишди, ўз навбатида меҳмонларда ҳам имкониятлар бўлди. Мезбонлар сўнгги дақиқаларда босимни оширишди ва бу ўз самарасини бермай қолмади.

Ҳакам томонидан қўшиб берилган вақтда Олмалиқ шаҳри вакиллари стандард вазиятдан кейин гол уришди: Шоҳназар Норбеков жарима майдони ичида тўпни қабул қилиб олди ва ҳимоячини алдаб ўтган ҳолда дарвозанинг "тўққизлик" бурчагини аниқ нишонга олди. Норбеков сўнгги сонияларда қаҳрамонга айланиши мумкин эди, бироқ у дарвозабон билан бирга-бир вазиятга чиқиб бориб, ноаниқ зарба йўллади.

Шу тариқа, Миржалол Қосимов шогирдлари 8 очко билан 12-ўринда қолишди. "Навбаҳор" (15) 6-поғонага кўтарилиб олди.

Соса Соlа Суперлига, 11-тур

АГМК 
 "Навбаҳор" 1:1 (0:1, 1:0)
16 июнь, 19:30, Олмалиқ

Голлар: 0:1 - 7, пенальти Касьян, 1:1 - 90+2 Норбеков

Амалга оширилмаган пенальти: Тошматов (31).

АГМК: 32. Суҳроб Султонов, 4. Миржамол Қосимов (Шаҳзод Нурматов, 60), 5. Дилшод Жўраев, 8. Санъат Шихов, 9. Зафар Полвонов, 17. Муроджон Тошматов (Мирғиёс Сулаймонов, 68), 23. Акмал Шораҳмедов, 30. Жасур Умаров, 31. Сайдулло Раҳматов (Шоҳназар Норбеков, 58), 33. Сардор Раҳмонов, 37. Шерзод Файзиев.

"Навбаҳор": 1. Ўткир Юсупов, 6. Остон Ўрунов, 7. Азимжон Аҳмедов, 9. Иван Соловьев, 11. Александр Касьян (14. Баҳодир Насимов, 89), 15. Обид Жўрабоев, 19. Мирзоҳид Ғофров, 22. Игорь Голбан, 30. Абдужамол Исроилов (Шаҳзод Шайманов, 9), 32. Жаҳонгир Меҳмонов, 70. Аббос Ғуломов (Славко Лукич, 60).

Огоҳлантиришлар: Раҳмонов (4), Ўрунов (30), Шихов (40), Жўрабоев (90+2).

АГМК Навбаҳор Ўзбекистон. Суперлига
Место для Вашей рекламы

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича

Coca Cola Суперлига. 14-тур учрашувларига ҳакамлар тайинланди
16:54
"Металлург" ўз майдонида "Қизилқум"ни йирик ҳисобда енгди
20:05
"АГМК" – "Бунёдкор" 0:1
16:26