
"Челси" клуби ҳужумкор ярим ҳимоячиси Эден Азар Мадриднинг "Реал" жамоаси бош мураббийи Зинедин Зидан ва Бельгия термаси устози Роберто Мартинеслар ҳақида гапириб ўтди.
"Таққослаб бўлмайдиган футболчи сифатида мен Зиданни жуда ҳурмат қиламан, у ахир менинг энг севимли футболчим. Айнан у туфайли мен футбол ўйнашни бошлаганман.
Термамизнинг муваффаққиятларига келсак: Мартинеснинг ҳиссаси беқиёқдир", - дейди RTBF нашри Азар сўзларини келтириб.