Равшан Эрматов ЎФАда терма жамоалар мураббийлари билан учрашув ўтказди
Бугун Ўзбекистон футбол ассоциациясида Равшан Эрматов Ўзбекистон миллий, олимпия, ёшлар ва ўсмирлар терма жамоалари мураббийлари билан учрашув ўтказди.
 
Учрашув давомида терма жамоалар олдига қўйилган вазифалар, бўлажак мусобақаларга тайёргарлик масалалари муҳокама қилинди. 
 
Терма жамоалар бош мураббийлари йиғинлар ташкил қилиш, машғулотлар ўтказиш, янги номзодларни саралаб олишда аҳамият қаратиш зарур бўлган жиҳатлар, бўлажак мусобақаларга муносиб тайёргарлик кўриш учун зарур чора-тадбирлар ҳақида сўз юртишди.
 
Шунингдек, ҳал қилиниши лозим бўлган муаммолар муҳокама қилиниб, уларнинг ечимларини топиш ва муаммоларни бартараф этиш бўйича Равшан Эрматов томонидан тегишли департамент бошлиқларига топшириқлар берилди.



Ўқилган: 1959
Азамат Абдураимов Любинко Друлович Отабек Ғуломхўжаев Равшан Эрматов ЎФА фаолиятига доир Эктор Купер

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича

"Пахтакор-79" хотирасига атаб кўплаб тадбирлар ташкил этилади
17:30
Баҳодир Аҳмедов: Тожикистон билан учрашувда ҳам ғалаба қозонишга уринамиз
08:17
ФИФA координатори Aндрей Вашкевич Ўзбекистонга ташриф буюрди
21:58