Евро-2020. Бугун саралаш босқичи старт олади

Бугун Евро-2020 мусобақасининг саралаш ўйинлари старт олади.

Саралаш баҳсларини I гуруҳи вакиллари бўлмиш Қозоғистон ва Шотландия термалари ўртасидаги учрашув очиб беради. Ушбу гуруҳнинг яна бир баҳсида Кипр термаси Сан-Маринони қабул қилади. Гуруҳ фаворитлари ўртасидаги ўйин эса ярим тунда бошланади. Унда Бельгия термаси ўз уйида Россияни қабул қилади.

С гуруҳи етакчиларидан бири Голландия термаси ўзида Белорусь билан куч синашади. Шимолий Ирландия эса Эстонияга қарши саф тортади. Мазкур гуруҳнинг яна бир термаси Германия ушбу турда дам олади.

Хорватия термаси Озарбайжон қаршилигини енгишга уриниб кўрса, Венгрия сафарда Словакия билан тўқнаш келади.

G гуруҳида ҳам дастлабки турда фаворитлар тўқнашувига гувоҳ бўламиз. Австрия термаси ўзида Польшани қабул қилади. Латвия Македония уйига сафар қилса, Исроил ўзида Словения билан ўйнайди.

Евро-2020 саралаши
1-тур

I гуруҳи

20:00. Қозоғистон – Шотландия

22:00. Кипр – Сан-Марино

00:45. Бельгия – Россия

С гуруҳи

00:45. Голландия – Беларусь 

00:45. Шимолий Ирландия – Эстония

Е гуруҳи

00:45. Хорватия – Озарбайжон

00:45. Словакия – Венгрия

гуруҳи

00:45. Исроил – Словения

00:45. Австрия – Польша

00:45. Македония – Латвия

 

Голландия термаси Евро-2020 саралаши Қозоғистон термаси Хорватия термаси Шотландия термаси
Место для Вашей рекламы

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича

Евро-2020 саралаши. Қозоғистон - Россия: Таркиблар!
19:08
Италия термаси Евро саралашлари рекордини қайд этди
20:35
Евро-2020 саралаши. Бугун 4-тур старт олади
16:10