Германия ўртоқлик учрашувида Сербия билан дуранг ўйнади

ФИФА кунларидан фойдаланиб бир нечта терма жамоалар ўртоқлик учрашувларида майдонга тушишди.

Германия термаси Сербияга қарши баҳс олиб борди. «Фольксваген-Арена»да кечган баҳсда дуранг натижа қайд этилди.

12-дақиқада Лука Йович серблар термасидаги илк голини урган ҳолда меҳмонларни олдинга олиб чиққан бўлса, 69-дақиқада Леон Горетцка мувозанатни тиклашга муваффақ бўлди.

Яна бир ўйинда Уэльс термаси Тринидад ва Тобагога қарши баҳс олиб борди. 92-дақиқада Бенджамин Вудбёрн киритган тўп ўйин тақдирини ҳал қилиб берди.

Ўртоқлик учрашуви

Германия – Сербия 1:1 (0:1, 1:0)

Голлар: 0:1 – 12 Йович, 1:1 – 69 Горетцка.

Германия – Нойер (тер Стеген, 46), Клостерманн (Керер, 90), Та, Зюле, Киммих, Брандт (Горетцка, 56), Гюндоган, Сане (Шульц, 90), Хавертц (Ройс, 46), Хальстенберг, Вернер.

Сербия – Дмитрович, Миленкович, Богосовац (Митрович, 80), Рукавина, Спайич, Максимович (Йовичич, 88), Гачинович (Радонич, 62), Лазович (Живкович, 79), Милинкович-Савич (Лукич, 62), Ляйич, Йович (Павков, 71).

Четлатиш: Павков (90).

 

Уэльс – Тринидад ва Тобаго 1:0 (0:0, 1:0)

Гол: 1:0 - 90+2 Вудбёрн.

Германия термаси Сербия термаси Уэльс термаси Ўртоқлик учрашувлари
Место для Вашей рекламы

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича

"Пахтакор" — Ўзбекистон чемпиони!
19:50
Даврон Файзиев: Жанговар ўйин гувоҳи бўлдик
04:26
ЕЛ. “МЮ” ва “Рома”да ғалаба, ЦСКА ва “Боруссия М” йирик ҳисобда мағлуб бўлди
06:57