“Айнтрахт” Йович ўрнига Йовелични сотиб олди

Сербиялик ҳужумчи Деян Йовелич фаолиятини “Айнтрахт”да давом эттиради.

Немис клуби “Црвена Звезда” клубининг 19 ёшли футболчисини қўлга киритди ва у билан 2024 йилга қадар мўлжалланган шартнома имзолади.

Трансфер 4 миллион еврога баҳоланмоқда. Франкфуртликлар Йовеличга “Реал”га йўл олган Лука Йовичнинг ўринбосари сифатида қарашмоқда.

Ортда қолган мавсумда Йовелич Сербия чемпионатида 17 гол уришга эришди, шунингдек, ЕЧЛда иккита ўйин ўтказди.

Айнтрахт Лука Йович Трансферлар
Место для Вашей рекламы

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича

"Реал" Эриксен учун кимдан воз кечмоқчи?
22:54
Янг "Интер" билан бир йиллик шартнома борасида келишиб олди
13:01
Marca: "Тоттенхэм" "Реал"га Эриксонни сотиб олишни таклиф қилди, бироқ...
07:51