
Жароҳатини тиклаш арафасида турган «Манчестер Юнайтед» ярим ҳимоячиси Алексис Санчес келажакдаги мақсадлари билан ўртоқлашди.
«Нималарга қодирлигимни биламан ва ўзимга ишонаман. «МЮ» нафақат Англияда, балки бутун жаҳон миқёсидаги муҳим клуб. Мен унинг мухлислари учун совринлар ютишга ёрдам беришни истайман.
Мен уларни хурсанд қилишни хоҳлайман. Голлар уриб, уларга қувонч бағишламоқчиман. Совринлар ютишни истайман», – дейди Санчес.