Салоҳнинг ижобий таъсири: Европада ислом динига муносабат яхшиланмоқда...

Муҳаммад Салоҳ европада ислом динига муносабат яхшиланишига таъсир ўтказмоқда. Бу махсус илмий тадқиқотнинг қисқа, лўнда ва тушунарли хулосаси. Демакки, «Ливерпуль» юлдузининг футбол воситасидаги ижтимоий таъсири жуда кучли. Умуман, Салоҳ ўз юрти - Мисрда мислсиз обрўга эга ва бунда ғайриоддий томони йўқ. Зеро, голеадор футболчи доимий равишда камбағалларга ёрдам қўлини чўзади, болаларга мактаблар, спорт майдончалари қуриб беради, Миср иқтисодиёти равнақига ҳам ҳисса қўшади. Хуллас, у қайсидир маънода бутун мамлакатни бирлаштириб турибди. Асосийси, Салоҳ жамиятга таъсир этиш бобида аллақачон Миср сарҳадларидан ошиб ўтган...

 

Салоҳ «Ливерпуль» сафига 2017 йилнинг июнь ойида қўшилганди. У шундан буён нафақат Ливерпуль шаҳри, балки бутун Мерсисайд графлигида Ислом динига умумий муносабат кескин ўзгаришига катта ҳисса қўшмоқда. Immigration Policy Lab таҳлил гуруҳининг махсус тадқиқоти бу фикрни тўлиқ тасдиқлади. Гуруҳ экс­пертлари аввало, Салоҳ феномени ва унинг умумжамиятга таъсири даражасини ўрганиб чиқишди. Шу ўринда айтиш ўринли, IPL Стэнфорд ва Цюрихдаги университетлар ўқитувчилари ҳамда талабаларидан тузилган катта халқаро таҳлил гуруҳидир. У асосан иммиграцион сиёсатни ўрганади. Оддий айтганда, Immigration Policy Lab ходимлари биринчи нав­батда, муайян мавзуни танлаб, унга доир турли маълумотларни йиғишади, кейин ижтимоий сўров ўтказишади ва якунда барчасини илмий асос негизида бирлаштиришади. Мақсад ҳам тайин - бутун жаҳонда қочоқларга дахлдор муаммолар ечимини топишга ҳисса қўшиш.

Энди Салоҳ ҳақидаги тадқиқот натижалари - муҳим фактлар ва рақамларга эътибор қаратсак бўлади:

*** Муҳаммад Салоҳ «Ливерпуль» сафига ўтганидан кейинги даврда Мерсисайд графлигида диний зиддиятлар руҳидаги жиноятлар сони нақ 18,9 фоиз камайди. Ушбу таҳлилий хулоса 25та полиция департаменти маълумотлари асосида чиқарилганини ҳам айтиш ўринли. Бунда гиёҳвандлик ва жамоат тартибини бузиш билан боғлиқ жиноятлар ҳисобга киритилмаган.

 *** IPL гуруҳи Салоҳ «Ливерпул»га келишидан олдин ва кейинги даврда ижтимоий тармоқларда қолдирилган 15 миллион изоҳни ўрганиб чиқди. Бундан маълум бўлишича, клуб мухлисларининг мусулмонлар ҳақида салбий қарашлари - Ислом динига қарши фикрлари икки баравардан ҳам кўпроқ камайди. Яъни бундай изоҳлар 7,2 фоиздан 3,4 фоизга тушди. АПЛнинг бошқа кучли клублари фанатлари муносабатига қарасак, барчаси аксинча: Исломофобия руҳидаги изоҳлар сони кўпайди.

 *** «Ливерпул»нинг 8 мингдан зиёд мухлиси иштирок этган IPL сўрови хулосасига кўра, фанатларда айнан Салоҳ туфайли Ислом динига қизиқиш анча ошди. «Энфилд Роуд» трибуналарида гоҳида арабча қўшиқлар янг­раётгани эътиборга молик ҳолат. Таҳлилчиларнинг якдил хулосаларига кўра, Салоҳ шахси ва унинг самимий эътиқоди Европа ҳамжамиятида мусулмонлар ҳурмати ошишига хизмат қилади.

Давоми бор. Ушбу мақолани тўлиқ ҳолда www.interfutbol.uz  сайтида ўқийсиз...

Место для Вашей рекламы

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича

FUTBOL ва UzReport TV телеканалларининг бугунги дастурлари тўплами
10:34
Сардор Азмун: «Ёрдам бериш – реал бурчим!»
17:07
Шота Арвеладзе: Йигитлар кўрсатмаларимни яхши бажаришди
13:26