Феррейра-Карраско учун курашаётган "Арсенал"га жиддий рақобатчи пайдо бўлди

Хитойнинг "Далянь Ифань" вингери Янник Феррейра-Карраско тез орада Европага қайтади.

Sport Bild нашри хабарига кўра, ушбу футболчи учун "Бавария" ҳам курашга қўшилди. Мюнхенликлар Карраско трансферига 30 миллион евро таклиф қилмоқда.

Айни вақтда ушбу вингер учун "Арсенал" клуби асосий даъвогар ҳисобланади.

Маълумот учун, 2018 йилнинг январида Феррейра-Карраско "Атлетико"дан Хитой чемпионатига кўчиб ўтган. "Далянь Ифань" Карраско трансферига 10,5 миллион евро сарфлаган. Футболчининг чин юрти билан шартномаси 2022 йилга қадар мўжалланган.

Ўқилган: 1704
Арсенал Бавария Трансферлар

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича

Погба: "Манчестер Юнайтед"нинг мағлубиятга учраётганини кўриш оғир
08:13
"Манчестер Юнайтед" – "Манчестер Сити": Таркиблар!
23:04
Микель Артета: Ғалаба энг яхши дори. Ҳозир "Арсенал"да ҳаммаси яхши кўринмоқда
20:42