Бир гуруҳ клублар ЕЧЛда клублар сонини оширишни УЕФАга таклиф қилди

Бир гуруҳ клублар Европа чемпионлар лигасида иштирок этадиган клублар сонини 32 тадан 40 та ёки 48 тагача ошириш ташаббусини билдиришди.

Янги таклиф УЕФАга сентябрь ойида бўладиган саммит олдидан таклиф қилинади.

Европа клублари қўмитаси таклиф қилган режада мусобақани ёпиқроқ қилиш айтилган, лекин бу таклиф унинг ўрнига яхшироқ бўлиб қабул қилиниши кутилмоқда.

Бир гуруҳ клублар Европа чемпионлар лигасидаги иштирок этадиган клублар сонини гуруҳда 40 тага (8 та гуруҳда 5 тадан клуб иштирок этади, иккитаси плей-офф босқичига чиқади) ёки 48 та клуб (8 та гуруҳда 6 тадан жамоа). УЕФА ушбу фикрларнинг барчасини кўриб чиқишни хабар қилди.

Икки йил аввал клублар, жумладан "Селтик", "Аякс" ПСВ ва "Андерлехт", ЕЧЛ даги клублар сонини 48 тагача оширишни таклиф қилган, бироқ УЕФА уларнинг таклифини рад этган.

Мусобақада 40 та жамоанинг иштирок этиши Голландия, Греция ва Швейцария клублари учун гуруҳ босқичига тўғридан-тўғри йўлланма олишлари учун имконият яратади.

Ўқилган: 907
Европа Чемпионлар лигаси УЕФА фаолиятига доир

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича

"Ман Сити" – "Реал" ўйини сўроқ остида. Британияда Испаниядан келганлар учун 14 кунлик карантин жорий этилди
18:02
Пеп Гвардиола: Бу шафқатсизлик. Биз байрамни бошлаб юборгандик ...
05:36
Лионель Месси: Агар "Барса" танаффусдан олдинги ўйинини намойиш қилса, ЕЧЛни юта олмайди. Сетьен мени нотўғри тушунди
09:02