
“Манчестер Сити” клуби бош мураббийи Пеп Гвардиолага ҳақиқатда “Ювентус”дан таклиф бўлгани маълум бўлди.
Eurosport нашрининг хабар қилишича, туринликлар мутахассис учун йилига 20 миллион евро маош тўлашга тайёр бўлишган, бироқ Гвардиола бунга рад жавобини берган.
“Ювентус” Массимилиано Аллегрининг истеъфосидан сўнг мураббий қидиришда давом этмоқда.
Айни дамда ушбу лавозимга асосий номзод Маурицио Сарри бўлиб турибди.