ПФЛ А Про-лиганинг икки клубига техник мағлубият ёзди

Профессионал Футбол Лигаси А Про-Лигада иштирок этаётган 2та клубни жазолади.

Хусусан, «Шердор» ва «Ифтихор» клубларига мусобақада иштирок этиш бадалини тўламагани учун техник мағлубият ёзилди.

ПФЛ матбуот хизмати хабарига кўра, Спорт мусобақаларини ўтказиш ва клубларни назорат қилиш бошқармаси бу клубларга мазкур масалани яқин вақт ичида ҳал этиш учун огоҳлантириш хати юборган эди. Бироқ клублар томонидан 250 миллион сўмга тенг бадал пули тўланмаган.

Натижада, «Истиқлол» – «Шердор» ўйинида Самарқанд клубига, «Оқтепа» – «Ифтихор» ўйинида Олтиариқ клубига техник мағлубият ёзилди.

Ўқилган: 1020
ПФЛ фаолиятига доир Ўзбекистон. Про Лига А

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича

B Про-лига 16-тур учрашувларида ишлайдиган расмий шахслар рўйхати
11:32
“Нефтчи” уч нафар футболчи билан шартномани бекор қилди
13:55
Про-лига «А» гуруҳи. 2-тур учрашувлари бошланиш вақти маълум
11:47