Зидан раҳбариятни кўндирди, унга Эриксен эмас Погба керак

"Реал" клуби "Манчестер Юнайтед" ярим ҳимоячиси Поль Погбани сотиб олишга қатъий қарор қилди.

Marca нашрининг маълумотига кўра, "Реал" бош мураббийи Зинедин Зидан Погба борасида раҳбарият билан тортишувда устун келди. Айнан франциялик футболчи "Тоттенхэм" ўйинчиси Кристиан Эриксен номзодидан устун кўрилмоқда.

"Реал" клуби Поль Погбани сотиб олиш учун барча ишларни амалга оширмоқда. "МЮ" футболчи учун 150 млн евро талаб қилмоқда, "Реал" ушбу нархни туширишга уринмоқда.

Зиданнинг ўйинчи билан келишуви мавжуд. Погба маошининг туширилишига ҳам рози, "Реал" эса унга ўз навбатида 6 йиллик шартнома таклиф қилади.

Зидан Погбанинг трансфери клуб учун асосий харид бўлишини, франциялик футболчи эса "МЮ" даги босқичи якунига етганига ишонмоқда.

Ўқилган: 1682
Зинедин Зидан Поль Погба Реал Мадрид Трансферлар

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича

“Норвич” икки нафар ҳужумчига кўз тикмоқда
08:04
Бельгия футбол уюшмаси "Андерлехт"ни Венсан Компани сабабли жаримага тортди
07:17
Заҳа ўзини “Бавария”га таклиф қилди
15:14