Бенитес "Челси" билан музокаралар олиб бормоқда

"Челси" клуби бош мураббий Маурицио Саррига ўринбосар изламоқда.

Tuttosport нашрининг тарқатган маълумотига кўра, лондонликлар Рафаэль Бенитес билан музокаралар олиб бормоқда. Бу Маурицио Саррининг "Ювентус" клубига ўтишини тезлаштиради.

Бенитес билан музокалар юқори кайфиятда кечмоқда. "Челси" клуби Саррини "Юве"га фақатгина ўрнига мураббий топган тақдирдагина қўйиб юборишга рози.

"Ювентус" клуби Саррини яқин икки сутка ичида таништириши кутилмоқда.

Бенитес уч йилдан буён ишлаётган "Ньюкасл" клуби билан янги шартнома борасида келишиб олгани йўқ. Испаниялик мутахассис "Челси" клубини 2012/13 йилларда бошқарган.

Маурицио Сарри Рафаэль Бенитес Челси
Место для Вашей рекламы

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича

Тухель: Неймарнинг кетиш ниятида эканини Америка Кубогидан аввал билгандим
10:58
ЕЧЛ саралаши. "Порту" ютқазган ҳолда курашни тўхтатди, "Аякс"дан эса қийин ғалаба ва бошқа натижалар
10:42
Франция чемпионати. Неймарсиз "ПСЖ" 2-турда ютқазиб қўйди
07:17