Маттейс де Лигт: "Барселона"га ўтиш вақти ҳали келмагандир

"Аякс" клуби ҳимоячиси Маттейс де Лигт ўз келажаги борасида гапириб ўтди.

- Сиз "Барселона" клубига қўшилишни истармидингиз?

- Албатта, жуда ҳам яхши бўлар эди, лекин ҳозир мен учун нима яхшироқ эканлигини ҳал қилишим керак.

Юрагим менга нима деяётганини ҳали ҳам билмайман. Шунча вақт давомида фикримни фақатгина "Аякс" клуби ва Голландия терма жамоасига қаратганман.

Таътил вақтида шу нарсаларни ўйлаб, келажакда нима қилишимни ўйлайман. Саволга жавоб қачон топилишини билмайман, лекин шу вақтдан фойдаланаман.

- Агар пул ва ўйин вақти сиз учун муаммо бўлмаса, нима сабабдан "Барселона" клубига ўтишга розилик бермадингиз?

- Балким, ҳали вақти келмагандир. Ҳаммасини ҳал этишим керак ва таътилда ўйлаб чиқаман, - дейди де Лигт.

Аякс Барселона Маттейс де Лигт Трансферлар
Место для Вашей рекламы

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича

Зинедин Зидан: Азар ажойиб футболчи
11:26
Эриксен "Тоттенхэм" билан шартнома узайтиришга яқин турибди
12:43
Тальяфико: “Ювентус” – “Аякс” учрашувида имкониятлар – 50га 50
16:04