Жанубий Корея – Эрон учрашуви дуранг билан якунланди, Тожикистон термаси Хитойга ютқазиб қўйди

ФИФА кунларидан фойдаланиб бир нечта терма жамоалар ўртоқлик ўйинларида иштирок этишмоқда.

Жанубий Корея терма жамоаси Сеул шаҳрида Эрон билан куч синашди. Учрашув 1:1 ҳисобида якунланди. 57-дақиқада Ҳван Ий Чо корейсларни олдинга олиб чиққан бўлса, 62-дақиқада Ким Ён Гвон ўз дарвозасини ишғол қилиб қўйди.

Хитой эса 1:0 ҳисобида Тожикистон устидан ғалаба қозонди. 10-дақиқада Ян Сюйнинг голи хитойликларга минимал ҳисобдаги ғалабани тақдим этди.

Иордания эса Индонезияни йирик ҳисобда доғда қолдирди. 

Ўртоқлик учрашувлари

Жанубий Корея - Эрон 1:1 (0:0, 1:1)

Голлар: 1:0 - 57 Ҳван Ий Чо, 1:1 - 62, автогол Ким Ён Гвон.

Хитой - Тожикистон 1:0 (1:0, 0:0)

Гол: 1:0 - 10 Ян Сюй (Уэнг Гэнг)

Иордания - Индонезия 4:1 (2:0, 2:1)
Голлар: 1:0 - 23 Файсал, 2:0 - 42 Ҳамдони, 3:0 - 63 Ал-Равашде, 4:0 - 79 Ад-Дардур, 4:1 - 86, пенальти Бето.

Жанубий Корея термаси Ўртоқлик учрашувлари Хитой терма жамоаси Эрон терма жамоаси
Место для Вашей рекламы

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича

Ўртоқлик ўйинлари. Бугун Жанубий Корея термаси Эрон билан ўйнайди ва бошқа учрашувлар
14:14
Ўзбекистон - КХДР учрашуви олдидан матбуот анжумани бўлиб ўтди
21:22
Ўзбекистон – КХДР: Абдухолиқовнинг 65-дақиқада урган голи
21:37