Линдегор Фергюсоннинг “МЮ”дан кетиши ҳақида: Бу худди iPhone'ни Nokia'нинг қурилмаси билан қувватлантиришга ўхшарди

“Манчестер Юнайтед” клубининг собиқ дарвозабони Андерс Линдегор собиқ устози Алекс Фергюсоннинг жамоадан кетиши ҳақида гапирди.

– Жамоадаги барча ҳайратда қолганди. Ўйлашимча, бу сер Алейкс қўл остида ўйнаган футболчилар учун ўзига хос дуо ва қарғиш эди.

Яхши томони шундаки, унинг қўл остидаги жамоанинг бир қисми бўлиш – ҳар бир ўйинчининг орзуси эди. Фергюсон давридаги иш тутуми мен учун мукаммал ҳисобланади. Ўйлашимча, жамоанинг кўплаб собиқ футболчилари ҳам шундай фикрда.

Қарғишга келадиган бўлсак, агар сен ҳам биз каби ўша дамларни бошдан кечирганингда, ҳозирги вақтдагилар билан ўтмишни солиштираверардинг ва кўп ҳоллларда ўтмиш устун бўлаверади.

– Дэвид Мойес унга ёши ўтган таркиб қолганини айтганди, Луи ван Гал эса кескин ўзгаришларни амалга оширди. Бу адолатданми?

– Мен жамоанинг ёши ўтиб қолганини ҳис қилмагандим. Биз шунчаки янги ҳаёт тарзига кўника олмагандик.

Бу худди iPhone'ни Nokia қувват беручи қурилмаси билан қувватлантиришга ўхшарди. Батарейка шунчаки секин-аста ўтириб қолди, - деди Линдегор.

Ўқилган: 1168
Алекс Фергюсон Манчестер Юнайтед

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича

Де Хеанинг янги шартнома бўйича қанча маош олиши маълум бўлди
21:45
"Арсенал" сафарда "Лестер"га йирик ҳисобда ютқазиб қўйди. Шарҳ, статистика ва видео
17:56
Жон Терри “Астон Вилла” билан янги шартнома имзолади
08:44