Жозе Моуринью: Менга иш керак, номдор клуб бўлиши шарт эмас

"Манчестер Юнайтед" клуби собиқ бош мураббийи Жозе Моуринью мураббийлик фаолиятига ёзда қайтмоқчи эканлигини айтиб ўтди.

"Ишсиз юрганимга 3 ярим ойдан ошди. Аммо, энди ишлашга қайтмоқчиман. Футбол билан ошно одамнинг ўзига вақти қолмайди: қачон қарама матбуот-анжуманлари, ўйинлар, видеотаҳлилни кузатиш, ҳар кунги муаммолар ва ҳоказо. Мана шу муддат мен учун қайта уйғониш даври бўлди.

Мураббийлик - бу ўзига хос касб ва унинг кунлик "режим"ига кўникиб қолганман. Янги мавсум олдидан ишга қайтмоқчиман.

Менга нима керак эмаслигини аниқ биламан, шунинг учун 3-4 таклифни рад этдим. Нима кераклигини ҳам биламан. Менга клубнинг жарангдор номи керакмас, муҳими ўзининг фалсафаси бўлсин.

Умид қиламан, шунақа иш топаман", - дейди Моуринью.

Дунё мураббийлари Жозе Моуринью
Место для Вашей рекламы

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича

Инглизча тўқнашув ёҳуд бугун Европа Суперкубоги соҳиби аниқланади
17:44
Ўзбекистон U-19 терма жамоаси Иорданияда 2 та ўртоқлик ўйини ўтказади
18:43
"MEDIAUZ" футбол ҳафталиги доирасида 1-тур ўйинлари ўтказилди
17:30