Расман! Паулу Фонсека – “Рома” бош мураббийи

Португалиялик мутахассис Паулу Фонсека “Рома” бош мураббийи этиб тайинланди. Бу ҳақда клуб расмий сайтида маълум қилинди.

Римликлар мутахассис билан “2+1” кўринишидаги келишув имзолаганлар.

Аввалроқ мутахассис йилига 2,5 млн евро маош олиши, шунингдек, “Шахтёр” клубига 2 млн миқдорида компенсация тўланиши хабар қилинганди.

Фонсека 2016 йилдан буён “Шахтёр”да ишлаб келаётганди. Унинг қўл остида жамоа уч бор Украина чемпионлиги, уч марта мамлакат Кубоги ва бир марта Суперкубокни қўлга киритди.

Шу тариқа, Фонсека римликлар президенти Жеймс Палотта давридаги сўнгги саккиз йилликдаги 8-мураббий бўлди.

Рома
Место для Вашей рекламы

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича

"Ювентус" скаутлари Мусса Дембелени кузатишмоқда
15:38
"Рома" Жеко борасидаги "Интер"нинг навбатдаги таклифни рад қилди
12:23
Жозе Моуриньо: "Интер" ушбу мавсум А Серияда ғолиб бўлиши керак
04:43