Игуаин ўзига янги жамоа топди

Аргентиналик ҳужумчи Гонсало Игуаин яна А Серияда тўп суриши мумкин.

Calciomercato нашри хабар тарқатишича, 31 ёшли аргентиналик ҳужумчи "Рома" билан музокара ўтказган. Томонлар келишувга эришган. Эндиликда "Рома" Игуаин ижараси борасида "Ювентус" билан музокарани бошлайди.

Маълумот учун, Игуаин ўтган мавсумда "Милан" ва "Челси" клубларида ижарада ўйнади. Бироқ, ҳар иккала клуб ҳам уни "Ювентус"дан тўлиқ сотиб олишни истамади.

Игуаин ўтган мавсумда барча мусобақаларда 29та ўйинда майдонга тушиб, 11та гол киритди.

Гонсало Игуаин Рома Трансферлар
Место для Вашей рекламы

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича

Томас Мюллер йилига 25 млн евролик маошга эга таклифни рад этди
21:54
“Ар-Райян” клуби “Севилья” ҳимоячисини ўз сафига қўшиб олди
15:34
Иван Ракитич “Интер”га ўтишга яқин турибди
20:18