“Наполи”нинг асосий трансфер мақсади “Реал” футболчиси бўлиб турибди

“Реал” клуби ярим ҳимоячиси Хамес Родригес “Наполи”нинг ушбу трансфер мавсумидаги энг асосий нишони бўлиб турибди. Унинг хизматларига неаполликлар устози Карло Анчелотти қизиқиш билдирмоқда, дея хабар қилмоқда Corriere dello Sport нашри.

Эслатиб ўтамиз, Анчелотти ва Хамес “Реал” ва “Бавария”да биргаликда ишлашган. Колумбиялик футболчи ўтган мавсумни ҳам немис клубида ўтказди, бироқ “Бавария” уни сотиб олмаслигини маълум қилди.

Ўз навбатида “Реал” устози Зинедин Зидан ҳам футболчини режаларига киритмаяпти. Шу сабаб, қаймоқранглилар Хамесни сотиб юборишга тайёрлар.

Карло Анчелотти Наполи Реал Мадрид Трансферлар Хамес Родригес
Место для Вашей рекламы

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича

Томас Мюллер йилига 25 млн евролик маошга эга таклифни рад этди
21:54
Райола Де Лигт трансферини пайсалга солмоқда
20:24
“Реал” кейинги ҳафтада янги трансферни эълон қилади
23:33