"Реал" Португалия ҳимоячисини сотиб олишга яқин турибди

"Реал" клуби Португалиянинг "Бенфика"си билан марказий ҳимоячиси Рубен Диашнинг трансфери борасида қизғин музокараларни олиб бормоқда.

22 ёшли футболчининг шартномасида қайд этилган 60 млн евродаги маблағга қарамай, клублар ўртасида яхши муносабатлар туфайли бироз чегирма бўлиши кутилмоқда. Шу билан бирга ушбу келишувга "Реал" ҳужумчиси Рауль де Томас қўшилиш имконияти ҳам кўрилмоқда. Эслатиб ўтамиз у билан "Порту" клуби қизиқаётган эди.

Диаш Португалия чемпионатида жорий мавсум 32 та ўйин ўтказди ва улар 3 та гол, 1 та голли узатмани амалга оширган. Бундан ташқари унинг ҳисоибад Европа Лигасида 6 та ўйинда 1 та гол ва 1 та голли узатма мавжуд.

Ўқилган: 2246
Бенфика Португалия термаси Реал Мадрид Трансферлар

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича

"Тоттенхэм" ёзда 30 млн еврога ҳужумчи сотиб олмоқчи
18:49
Луис Суарес: "Барселона" ёшларни мен билан рақобат қилиши учун эмас, келажак учун сотиб олиши керак
12:23
Брендан Рожерс “Арсенал” музокара ўтказишга тайёр
03:15