Равшан Эрматов Хитой - Тожикистон учрашувини бошқаради
Шу кунларда ФИФА кунидан фойдаланиб бир қатор терма жамоалар ўртоқлик ўйинлари ўтказмоқда.

Эртага Ўзбекистон миллий терма жамоаси Сурияга қарши баҳс олиб боришидан хабарингиз бор. Шунингдек, эртага қўшниларимиз Тожикистон терма жамоаси сафарда Хитой билан куч синашади. Мазкур ўйинни ўзбекистонлик ҳакамлар гуруҳи бошқариб боради. Бош ҳакам - Равшан Эрматов. Унга қанотларда Абдуҳамидулло Расулов ва Жаҳонгир Саидовлар ёрдам беришади. 

Хитой - Тожикистон учрашуви 11 июнь куни Гунчжоу шаҳридаги "Тяньхэ" стадионида Тошкент вақти билан соат 17:00да бошланади.
 
Ўртоқлик ўйини
11 июнь. Гуанчжоу, «Тяньхэ» стадиони.

Хитой - Тожикистон

Бош ҳакам: Равшан Эрматов (Ўзбекистон).
Ён ҳакамлар: Абдуҳамидулло Расулов, Жаҳонгир Саидов (Ўзбекистон).
Ўқилган: 975
Равшан Эрматов Хитой терма жамоаси

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича

“Бухоро” спорт мажмуасида янги мавсум ҳозирликлари қизғин давом этмоқда
02:16
13-14 ёшли ўсмирлар ўртасидаги мини-футбол бўйича “Чарм тўп” турнири финал босқичи Тошкентда ўтказилади
10:07
“CAFA U-16 championship-2019” мусобақаси тақвими тасдиқланди
12:22