Бразилия ўртоқлик ўйинида Гондурасга еттита гол урди, АҚШ йирик ҳисобда ютқазди

ФИФА кунларидан фойдаланиб бир нечта терма жамоа ўртоқлик ўйинларида иштирок этишмоқда.

Ана шундай ўйинларнинг бирида Бразилия термаси Гондурас билан ўйнади. “Байра-Рио” стадионида бўлиб ўтган ўйинда мезбонлар йирик ҳисобдаги ғалабани қўлга киритишди.

Бразилияликлар сафида Габриэл Жезус дубль қайд этган бўлса, Тиаго Силва, Филиппе Коутиньо, Давид Нерес, Роберто Фирмино ва Ришарлисонлар бир мартада ўз ҳисобларига гол ёздириб қўйишди.

Ушбу учрашувда киритилган голларни UFF.uz Media каналида томоша қилишингиз мумкин.

Яна бир ўртоқлик баҳси АҚШ ва Венесуэла ўртасида кечди. Унда жанубий америкаликлар йирки ҳисобда зафақ қучишди.

Ўртоқлик ўйини

Бразилия – Гондурас 7:0 (3:0, 4:0)

Голлар: 1:0 – 6 Габриэл Жезус, 2:0 – 13 Тиаго Силва, 3:0 – 37, пенальти Коутиньо, 4:0 – 47 Габриэл Жезус, 5:0 – 56 Нерес, 6:0 – 65 Фирмино, 7:0 – 70 Ришарлисон.

Бразилия – Алиссон, Дани Алвес, Маркиньос (Эдер Милитао, 46), Тиаго Силва (Миранда, 77), Филипе Луис, Артур (Аллан, 32), Коутиньо (Эвертон, 66), Ришарлисон, Каземиро (Фернандиньо, 46), Нерес, Габриэл Жезус (Фирмино, 55).

Гондурас – Лопес, Крисанто, Фигероа, Фигероа, Исагирре (Альварадо, 80), Лопес (Бекелес, 73), Гарридо (Кастельянос, 72), Акоста (Чиринос, 46), Элис, Рохас (Альварес, 46), Киото.

Огоҳлантиришлар: Каземиро (28), Рохас (33), Элис (66).

Четлатиш: Киото (29).


АҚШ – Венесуэла 0:3 (0:3, 0:0)

Голлар: 0:1 – 16 Рондон, 0:2 – 30 Саварино, 0:3 – 36 Рондон.

АҚШ – Стеффен, Лонг (Циммерман, 46), Мязга, Рим (Ловитц, 78), Лима, Маккенни (Холмс, 62), Трапп, Ролдан, Арриола, Бойд (Моррис, 62), Зардес (Алтидор, 46).

Венесуэла – Фариньес, Вильянуэва, Чансельор, Росалес (Эрнандес, 46), дель Пино Маго, Саварино (Аньор, 65), Ринкон (Мартинес, 61), Эррера (Фигера, 89), Мурильо (Мачис, 66), Морено, Рондон (Сейхас, 79).

Огоҳлантиришлар: Трапп (47), Циммерман (48), Холмс (62).

АҚШ термаси Бразилия терма жамоаси Ўртоқлик учрашувлари
Место для Вашей рекламы

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича

Ўртоқлик учрашуви. Чехия – Бразилия 1:3
08:23
International Champions Cup. "Арсенал" клуби "Бавария"дан устун келди
11:53
Ўртоқлик учрашувлари. Бразилия ва Чили кутилмаганда ютқазиб қўйди, Уругвай эса АҚШни енгга олмади
11:45