Англиянинг энг бой одами АПЛ топ-клубини сотиб олмоқчи

«Челси» клубининг эгаси ўзгариши мумкин.

The Times нашрининг хабар қилишича, лондонликлар клубини Буюк Британиянинг энг одами Жим Рэтклифф сотиб олмоқчи. Кимё саноатида иш юритувчи 66 ёшли бизнесмен Team Sky велошоссей жамоасини сотиб олмоқда ва футболга ҳам пул тикмоқчи.

«Челси»нинг айни дамдаги эгаси Роман Абрамович клуб учун 2,5 миллиард фунт сўрамоқда. Рэтклифф учун бу миқдор муаммо эмас, бироқ «Стэмфорд Бридж» реконструкциясига кетадиган катта пуллар британиялик тадбиркорга ёқмаяпти.

У Forbes рейтингида 110-ўринда қайд этилган, ўз ўрнида россиялик Абрамович эса – 107 ўринда. The Times Рэтклиффнинг бойлигини 21 млрд фунтга баҳоламоқда.

Англия чемпионати Челси
Место для Вашей рекламы

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича

“Арсенал” Косельнини сотиб юбормоқчи
17:08
"Челси" клуби сафарда "Кардиф" устидан иродали ғалабани қўлга киритди
19:59
“Арсенал” клуби “Реал” ярим ҳимоячисини ижарага олмоқчи
13:49