Ўртоқлик ўйинлари. Қўшниларимиз баҳсида дуранг, Хитой ғалабага эришди

ФИФА кунларидан фойдаланиб бир нечта терма жамоалар ўртоқлик учрашувларида иштирок этишмоқда. Хитой терма жамоаси ўз майдонида Филиппин билан баҳс юритди.

Равшан Эрматов бошқариб борган ўйинда хитойликлар ишончли ғалабани қўлга киритишди. Мезбонларнинг голларига Ву Си ва Чан Сижелар муаллиф бўлишди.

Яна бир учрашув қўшниларимиз Тожикистон ва Афғонистон термалари ўртасида кечди. Қизиқарли кечган баҳсда дуранг натижа қайд этилди. Дастлаб 72-дақиқада Омран Ҳайдарий меҳмонларни олдинга олиб чиққан бўлса, ўйин якунланиши арафасида Шаҳром Самиев мувозанатни тиклади.

Ўртоқлик учрашувлари

Хитой – Филиппин 2:0 (1:0, 1:0)
Голлар: 1:0 – 14 Ву Си (Ли Лэй), 2:0 – 54 Чан Сижэ (Чан Линпэн).

Тожикистон – Афғонистон 1:1 (0:0, 1:1)
Голлар: 0:1 – 72 Ҳайдарий, 1:1 – 88 Шаҳром.

Ўқилган: 1211
Ўртоқлик учрашувлари Хитой терма жамоаси

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича

Аргентина ўртоқлик ўйинида Эквадорга олтита гол урди
21:24
Тожикистон терма жамоаси ўртоқлик учрашувида Малайзияга ютқазиб қўйди
11:31
Ўртоқлик ўйинлари. Бугун Жанубий Корея термаси Эрон билан ўйнайди ва бошқа учрашувлар
14:14