
“Тоттенхэм” клуби ярим ҳимоячиси Кристиан Эриксен келажаги борасида гапириб ўтди.
“Ўйлашимча, айни дамда фаолиятимда янги нимадир синаб кўриш учун яхши палла. “Тоттенхэм”да бошдан кечирганларимни жуда қадрлайман, ҳеч қандай негатив бўлмади. Аммо мен бирор янгиликни истамоқдаман.
Умид қиламанки, ёзда барчаси аён бўлади. Режам шундай. Аммо футболда нима бўлишини олдиндан билмайсан. Ҳаммаси Дэниэл Левига боғлиқ. Кейин бошқа клубдан қизиқиш бўлиши зарур. Ёки мен музокаралар столига ўтираман ва янги шартнома имзолайман.
"Реал" ҳақидаги гапларга келадиган бўлсак, бу олдинга ташланган қадам бўлар эди. Аммо бунинг учун “Реал” клуби “Тоттенхэм”га мурожаат қилиши ва Кристианга қизиқиш билдираётганини маълум қилиши керак. Билишимча, бу ҳали рўй бермаган” – дейди Эриксен.