Эрон ўртоқлик ўйинида Сурияга бешта гол урди

Эрон ва Сурия терма жамоалари ўртасидаги ўртоқлик учрашуви ўз ниҳоясига етди. Теҳрондаги “Озоди” стадионида бўлиб ўтган баҳсда форслар йирик ҳисобдаги ғалабани қўлга киритишди.

Учрашувнинг 30-дақиқасида Али Ризо Жаҳонбахш майдон эгаларини олдинга олиб чиққан бўлса, 37-дақиқада Меҳди Тареми иккинчи голни урди.

Иккинчи бўлимда Эрон футболчилари яна учта тўп киритишга муваффақ бўлишди. 57-дақиқада Тареми дубль қайд этган бўлса, орадан йигирма дақиқа ўтиб хет-тригини нишонлади. Ўйин якунланиши арафасида Аллоҳёр Сайёд ўйинга нуқта қўйган голга муаллиф бўлди.

Шу тариқа, Сурия термаси Ўзбекистонга қарши баҳс олдидан йирик мағлубиятни қабул қилиб олди.

Ўртоқлик учрагуви

Эрон – Сурия 5:0 (2:0, 3:0)

Голлар
: 1:0 – 30 Жаҳонбахш (Амири), 2:0 – 37 Тареми (Ансорифард), 3:0 – 57 Тареми, 4:0 – 77 Тареми (Ҳожсафи), 5:0 – 89 Сайёд (Ҳожсафи).

Сурия терма жамоаси Ўртоқлик учрашувлари Эрон терма жамоаси
Место для Вашей рекламы

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича

International Champions Cup. "Арсенал" клуби "Бавария"дан устун келди
11:53
"Боруссия Д" ўртоқлик учрашувида "Удинезе"ни йирик ҳисобда мағлубиятга учратди
10:33
“Барселона” ўртоқлик ўйинида “Виссел Кобе”ни мағлуб этди
16:40