Бокс. Бектемир Мелиқўзиевнинг илк рақиби Азизбек Абдуғофуровга енгилган боксчи бўлади

Рио Олимпиадаси ва жаҳон чемионатининг кумуш медали соҳиби ҳамюртимиз Бектемир Мелиқўзиев 13 июнь куни профессионал боксда ўзининг биринчи жангини ўтказади. Айни пайтга келиб, юртдошимизнинг дебютидаги рақиби маълум бўлди.

Унга кўра, Мелиқўзиев аргентиналик Мартин Фидель Риосга қарши баҳс олиб боради. Бўлажак жанг Калифорниядаги “The Avalon” аренасида ўтказилиб, у 6 раундга мўлжалланган.

Маълумот учун, Мартин Фидель Риос 27 ёшда ва шу пайтгача 46 та жанг ўтказган. Аргентиналик чарм қўлқоп устаси шуларнинг 23 тасида ғалаба қозонган бўлиб, 19 бор мағлубиятга учраган. Шунингдек, яна 4 бор дуранг натижа қайд этган. Риос мағлубиятларидан бирини 2017 йилнинг 25 март кунида бошқа бир ҳамюртимиз Азизбек Абдуғофуровдан қабул қилиб олган.

Ўқилган: 1425
Бокс

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича

Енгил атлетика бўйича AҚШ чемпионати 144 йил ичида биринчи марта бекор қилинди
20:07
Тонгги бадантарбия
04:07
Ўзбекистон ва Италия дзюдо федерациялари ўртасида ҳамкорлик йўлга қўйилмоқда
11:34