“Ливерпуль” клуби раҳбарияти ёзги трансфер мавсумида “Кардифф”нинг филиппинлик дарвозабони Нил Этерижни сотиб олмоқчи.
Wales Online нашрида келтирилишича, 29 ёшли дарвозабон “Кардифф”дан кетишни истамоқда. Унга “Ливерпуль” клуби жиддий қизиқиб қолди ва уни ўз сафига қўшиб олмоқчи. “Қизиллар”нинг иккинчи рақамли дарвозабони Симон Миньоле тез кунларда жамоани тарк этиши кутилмоқда. Унга “Астон Вилла”дан таклиф тушган.
Мерсисайдликлар клубнинг асосий дарвозабони Алиссонга рақобатчи сифатида Этериж бўлиши кутилмоқда. Ижарадаги дарвозабони Лорис Кариус эса яна фаолиятини Туркияда давом эттириши мумкин.
“Ливерпуль” Алиссонга рақобатчи дарвозабон топди