“Челси” бош мураббийлиги учун кутилмаган номзод пайдо бўлди

Лондоннинг "Челси" клуби раҳбарияти “Ювентус”га кетиши айтилаётган Маурицио Сарри ўрнига муносиб мураббий қидиришни давом эттиримоқда.

Times нашрида келтирилишича, жамоанинг шорт-листидан “Вулверхэмптон” бош мураббийи Нуну Эшпириту Санту ҳам жой эгаллаган.

Ушбу мутахассис 2017 йилдан буён “бўрилар”ни бошқариб келмоқда. Якунланган мавсумда унинг қўл остида “Вулверхэмптон” мавсумни 7-ўринда якунлади ва Европа лигасида тўп суриш ҳуқуқини қўлга киритди.

Шунингдек, “Челси” бош мураббийлиги учун Фрэнк Лэмпард ("Дерби Каунти") номзоди ҳам кўрсатилган эди.

Ўқилган: 2806
Вулверхэмптон Дунё мураббийлари Челси

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича

АПЛ. Бугун 2-турга старт берилади
14:56
АПЛ. "Эвертон" 90+4-дақиқада ўз дарвозасига тўп йўллаб мағлуб бўлди, "Вест Хэм" дуранг ўйнади
21:00
АПЛ. "Эвертон" ўз майдонида "Вулверхэмптон"дан устун келди
20:36