Расман! Буффон “ПСЖ”ни тарк этди

Франциянинг “ПСЖ” клуби дарвозабон Жанлуиджи Буффон билан хайрлашганлигини маълум қилди. Клуб матбуот хизмати Буффон борасида қуйидаги хабарни қолдирди.

“Майдонда ва унинг ташқарисида ҳам жентельмен, ажойиб жамоадошдир. Келажакдаги унинг ишларига улкан тилаклар билдирамиз. Барча ва барчаси учун раҳмат, хайр Буффон”, - дейилади клуб ижтимоий тармоғида.

Эслатиб ўтамиз, ўтган йилнинг ёзида Буффон “Ювентус” клубидан эркин агент сифатида “ПСЖ”га кўчиб ўтган эди. Якунланган мавсумда у парижликлар либосида 25та учрашувда майдонга тушди ва 25 маротаба тўп олиб чиқди.

Италия ОАВ хабарига кўра, Буффон “ПСЖ”дан кетган тақдирида ҳам фаолиятини якунламоқчи эмас. Унга ватанидан бир нечта клублар қизиқиш билдирмоқда.

Жанлуиджи Буффон ПСЖ
Место для Вашей рекламы

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича

“Пахтакор” — Ўзбекистон Кубоги-2019 соҳиби!
18:54
"Бавария" Германия Кубоги финалига йўл олди
01:48
Ўзбекистон олимпия терма жамоасини Осиё чемпионатига кузатиш маросими ўтказилди
18:41