Ван Дейк "Ливерпуль" билан шартномасининг муддатини узайтирмоқчи

"Ливерпуль" ҳимоячиси Виржил ван Дейк клуб раҳбариятига шартномасининг муддатини узайтирмоқчи эканини маълум қилди.

Times нашрида келтирилишича, Ван Дейк "Ливерпуль" билан 2023 йилнинг ёзига қадар шартнома имзоламоқчи. Шунингдек, нидерландиялик ҳимоячининг маоши ҳам кўтарилади.

Маълумот учун, Ван Дейк 2018 йилнинг 1 январида "Ливерпуль"га кўчиб ўтган. Ўшанда "қизиллар" ушбу футболчини 75 миллион фунт стерлингга харид қилган эди.

Якунланган мавсумда у АПЛда энг яхши футболчи деб топилди. Мерсисайдликлар сафида АПЛ доирасида 37та учрашувда 4 маротаба гол урди ва 2та голли узатмани оширди.

Виржил ван Дейк Ливерпуль
Место для Вашей рекламы

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича

"Ливерпуль" ҳимоячиси шартномасини узайтирди
18:21
АПЛ. Март ойининг энг яхши фтуболчиси аниқланди
12:21
"Манчестер Сити" яна бир марта ўзида "Тоттенхэм"ни енгди
18:25