Spiegel журналисти: Роналдунинг иши ёпилмади ва у федерал судда кўрилади

"Ювентус" клуби ҳужумчиси Криштиану Роналдунинг зўравонлик борасида очилган иши якунлангани йўқ, деб маълумот бермоқда Spiegel нашри журналисти Рафаэль Бушманн.

Унинг маълумотига кўра, Кэтрин Майорганинг адвокати Роналдуга арзномасини етказиб бера олмаган ва ўз арзларини федерал судга юборган.

Бундан олдин, ушбу иш кўнгилли равишда суриштирув ишларига нуқта қўйилгани туфайли ёпилган деб хабар берилди.

Ўтган йилнинг куз ойида америкалик модель Кэтрин Майорга Роналду уни 2009 йилнинг июнь ойи Лас-Вегасда тажовузига теккан деб арз қилган.

2010 йили Майорга ўйинчининг ҳуқуқшунослари билан билан овоза қилмаслик борасида келишув имзолаган эди. Жим юриши учун у 375 минг доллар олган. 2018 йили Майорга яна бўлган ишларни батафсил айтиб берган ва полиция ишни яна бошлади.

Ўқилган: 1085
Криштиану Роналду Ювентус

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича

Европа лигалари мавсумни 30 июнгача тугатишни режалаштирмоқда
04:22
"Ливерпуль" футболчиси Туркия чемпионатида тўп суриши мумкин
20:30
"Челси" Абрахам билан янги шартнома борасида келишиб олди
15:06