“Реал” ва “Ман Сити” клублари “япониялик Месси”га қизиқиш билдиришмоқда

“Токио” клуби ярим ҳимоячиси Такефуса Кубо фаолиятини Европада давом эттириши мумкин.

18 ёшли ҳужумкор ярим ҳимоячига “Реал” ва “Манчестер Сити” клубларидан қизиқиш бор. Икки клуб ҳам уни қўлга киритадиган бўлишса, ижарага бериб юборишни мақсад қилишган.

Кубони “япониялик Месси” деб аташади. Футболчи 2011-2015 йиллар мобайнида “Барселона” тизимида фаолият юритган.

Кубо фаолияти давомида 70 ўйин ўтказиб, 12 гол ва 7та голли пасга муаллифлик қилган. Шунингдек, 6та сариқ карточка олган.

Ўқилган: 2107
Манчестер Сити Реал Мадрид Трансферлар

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича

“Аякс” клуби “Севилья” футболчиси учун 20 млн евро сарфлайди
20:42
"Манчестер Юнайтед" клуби "Спортинг" футболчисини сотиб олишга яқин
17:11
Матичга тўртта клубдан қизиқиш бор
18:11