Ройс – Бундеслиганинг энг яхши ўйинчиси

Дортмунднинг “Боруссия” клуби ҳужумчиси Марко Ройс Бундеслиганинг энг яхши ўйинчиси деб топилди.

30 ёшли футболчи лига футболчилари ўртасидаги ўтказилган сўровномада 31,4 % овоз билан биринчиликни қўлга киритди.

19 ёшли Жейдон Санчо эса (51%) энг яхши янги футболчи номига лойиқ кўрилган.

Ройс ортда қолган мавсумда Германия чемпионатининг 27 ўйинида 17та гол уришга эришди. Санчо эса 34 баҳсда қатнашди ва 12 голга муаллиф бўлди.

Ўқилган: 915
Германия чемпионати Жейдон Санчо Йилнинг энг яхшилари Марко Ройс

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича

Холанд Бундеслига рекордини ўрнатди
16:16
Kicker: Гвардиола Санени "Бавария"га қўйиб юборишга тайёр
07:43
"Бавария" - "Боруссия М": Таркиблар!
21:07