Роналду Саррининг номзодини маъқуллади ва у билан ишлашга қизиқмоқда

"Ювентус" клуби ҳужумчиси Криштиану Роналду Маурицио Саррининг бош мураббий лавозимига тайинланишини қўллаб-қувватлади.

34 ёшли португалиялик футболчи Саррининг жамоалари ҳужумкор футбол намойиш қилишини билади, 60 ёшли италиялик мутахассис эса ҳужумчиларни ҳурмат қилади ва уларга имкон беради.

Роналду Сарри билан бирга ишлашга қизиқмоқда, деб маълумот бермоқда Tuttusport нашри.

А Серия ва Европа чемпионлар лигасида ҳужумчилар пойгасида мағлуб бўлган Роналду кейинги мавсумда ўз даражасига қайтмоқчи.

Сарри "Челси" клубини тарк этиб "Ювентус" жамоасини бошқариши кутилмоқда. У туринликлар сафида йилига 6-7 млн евро ишлаб олади.

Ўқилган: 1174
Криштиану Роналду Маурицио Сарри Ювентус

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича

Расман! Виталий Денисов – “Рубин” футболчиси
18:16
"Бунёдкор" - "Машъал" 1:0
15:10
ЎФАда сербиялик мутахассис Воя Милославлевич семинар ўтказди
12:01