“Бавария” клуби “Байер” ярим ҳимоячиси Кай Хавертцга қизиқиш билдирмоқда.
tz.de сайтининг хабар қилишича, мюнхенликлар клуби 19 ёшли футболчи трансфери учун 90 миллион евродан воз кечишга тайёрлар.
“Байер”ни мазкур таклиф қониқтирмади ва клуб уни рад этди. Леверкузенликлар клуби футболчини кейинги мавсум ҳам жамоада олиб қолмоқчи.
“Бавария” клуби “Байер” футболчиси учун 90 млн евро таклиф қилди