Умид Аҳмаджонов Парижда давом этаётган ОФК конгрессида иштирок этмоқда
Эртага 5 июнь куни Франция пойтахти Париж шаҳрида ФИФанинг 69-Конгресси иш бошлайди. Бугун ана шу конгрессдан олдин турли қитъа футбол конфедерацияларининг конгресслари бўлиб ўтмоқда. 
 
Осиё футбол конфедерациясининг навбатдан ташқари конгрессида ташкилотга аъзо футбол ассоциациялари раҳбарлари қаторида Ўзбекистон футбол ассоциацияси Биринчи вице-президенти Умид Аҳмаджонов ҳам қатнашмоқда.
 
Конгресс давомида бир қатор масалалар кўриб чиқилади ҳамда муҳокама қилинади. Жумладан, ОФКнинг 2018 йилга фаолияти таҳлил қилинади ва 2019 йилга режалар бўйича фикр алмашилади. Шунингдек, Жаҳон чемпионати - 2022 мусобақасига тайёргарлик масалалари борасида ҳам сўз юритилади. Молиявий масалалар бўйича аудиторларнинг ҳисоботлари тингланади. 
 
ОФКнинг конгрессида юқори мартабали иштирокчилар қаторида ФИФА президенти Жанни Инфантино ҳам қатнашаётганини таъкидлаб ўтиш зарур.
Ўқилган: 2823
ОФК фаолиятига доир Умид Аҳмаджонов ЎФА фаолиятига доир

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича

Андрей Фёдоров: Ҳисоб 0:0 бўлиб турган пайтда биз гол уриб олишимиз керак эди
06:09
“Бунёдкор” Лушчан олдидаги қарздорлигидан ҳалос бўлди
14:41
AFC U23 Championship. Ўзбекистон - Жанубий Корея 1:2. Плей-оффга 2-ўрин билан йўл олдик
14:08