Платини "Олтин тўп" ҳақида: Ҳозир етакчи Месси, ундан кейин Роналду, лекин ҳали биз июнь ойидамиз

УЕФА ташкилотининг собиқ президенти Мишель Платини 2019 йил якунларига кўра "Олтин тўп" совринига даъвогар футболчи ҳақида гапириб ўтди.

"Айни пайтга келиб яққол фаворит – Лионель Месси, ундан кейин Криштиану Роналду кетмоқда. Бироқ ҳозир атиги июнь ойи, олдинда жуда ҳам кўп вақт ва мусобақалар мавжуд. Аммо "Ливерпуль"дан қабул қилинган мағлубиятга қараман Лионелнинг ўйин даражаси устунлик қилди.

Мбаппе? Мен унда Роналду ва Мессининг ўрнини босувчи номзод футболчи сифатларини кўрмоқдаман. У менга тезлиги, вазиятлардан фойдаланиш борасида бразилиялик Роналдони эслатмоқда. У омадга эришиш учун ҳамма нарсаси мавжуд. Мен учун у янги Франция ўйинчиларининг орасидаги энг зўри, ҳатто Антуан Гризманндан ҳам устун.

Неймар футболга диққатини қаратмаган. Бу нарса унинг фаолиятига салбий таъсир қилмоқда, у ўзининг муносабатини ўзгариши керак. Чунки унинг омадга эришиш учун Бразилия терма жамоаси ва "ПСЖ" клуби сафида барча имкониятлари мавжуд.

Умид қиламанки, Америка Кубогида олдин қандай бўлса ўшани намойиш қилади", - дейди Платини.

Ўқилган: 2892
Криштиану Роналду Лионель Месси Олтин тўп

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича

Роналду коронавирус ҳақида: Коронавирусга тестлар ёлғон маълумот кўрсатмоқда
11:01
УЕФА Миллатлар Лигаси, 1-тур. Венгрия – Англия 1:0
08:21
Cоcа-Cоlа Суперлига. "Сўғдиёна" қолдирилган учрашувда "Нефтчи"ни мағлуб эта олмади
23:06